«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ байрамлар арафасида чегирмалар эълон қилди
«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти мамлакатимизда ички йўналишлардаги йўловчи поездлари тарифидан киритилган чегирмалар ҳақида эълон қилди.
Хабарда таъкидланишича, 2021 йилнинг 31 декабрь — 2022 йил 4 январь, 2022 йил 21 — 23 март ҳамда 2022 йил 1-2 сентябрь кунларида қуйидаги байрам чегирмалар мавжуд:
— нафақахўрлар, ногиронлар, 1941 — 1945 йил уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган фуқароларга чиптанинг тариф қисмидан — 50%;
— олий ўқув юртларининг талабалари, мактаб ўқувчилари, коллеж ва лицей талабалари, ИИВ, МВ, ДХХ, ДС, ДБ махсус таълим муассасалари талабаларига чиптанинг тариф қисмидан — 15%;
— оилавий бўлиб поездга чиқса (икки ёки ундан ортиқ киши — эри ва рафиқаси, эри ёки рафиқаси ва 18 ёшгача бўлган фарзандлари, отаси ёки 18 ёшга тўлмаган боласи бўлган она) (никоҳ гувоҳномаси ва қариндошликни белгиловчи ҳужжатлар нусхаси тақдим этилган ҳолда) чиптанинг тариф қисмидан — 15%;
— бир жамоа, гуруҳ бўлиб поездга чиқса (4 кишидан ортиқ - йўриқнома асосида) чиптанинг тариф қисмидан — 15%;
— «Афросиёб» тезюрар электропоездларида барча тоифадаги йўловчиларга чиптанинг тариф қисмидан — 10%.
Имтиёзли бўлган чипталарни фақат темир йўл кассаларида харид қилиш мумкин. Электрон чипталарда белгиланган чегирмалар расмийлаштирилмайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Дуал таълим — етук мутахассис тайёрлаш кафолати
- Она тили ва адабиёт фанидан мустақил ўқиш учун тавсия этилган бадиий асарлар рўйхати эълон қилинди
- Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг III йиғилиши ўз ишини бошлади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг