Ўзбекистон тарихда илк маротаба Халқаро меҳнат ташкилоти Маъмурий Кенгаши аъзолигига сайланди

Сўнгги йилларда мамлакатимизда Давлатимиз Раҳбари Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, меҳнат муносабатлари халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди. Болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга тўлиқ барҳам берилди, муносиб меҳнат тамойилларини илгари суриш хусусан, халқаро меҳнат, ишлаб чиқариш, техник, экологик стандартларни кенг татбиқ этиш масалаларига катта эътибор қаратилмоқда.
Бу борадаги ишлар халқаро ҳамжамият, хусусан Халқаро меҳнат ташкилоти томонидан ҳам эътироф этилди ҳамда қатор халқаро анжуманларда Ўзбекистон қисқа муддатларда юқори натижаларга эришган мамлакат сифатида бошқа давлатлар учун ўрнак бўлиши таъкидланмоқда.
Бугун Женева шаҳрида давом этаётган Халқаро меҳнат конференциясининг 112-сессияси доирасида бўлиб ўтган Халқаро меҳнат ташкилоти Маъмурий Кенгаши аъзолигига сайловларда Европа ҳудудидан энг кўп овоз тўплаб Ўзбекистон тарихда илк маротаба Кенгаш аъзолигига сайланди.
Бу ўз ўрнида Ўзбекистоннинг глобал меҳнат сиёсатида фаол иштирок этишига, Халқаро меҳнат ташкилоти томонидан қабул қилинаётган қарорларда, меҳнат муносабатлари тизимини такомиллаштириш юзасидан янги таклиф ва ғояларнинг ишлаб чиқилишида бевосита Ўзбекистонинг ҳам фаол иштирок этишига янги имкониятларни очади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг