Ўзбекистон Суперкубогининг стадиони ва санаси аниқ бўлди

15:26 08 Февраль 2026 Спорт
360 0

Яхши биласиз, ҳар йили Профессионал футбол лигаси томонидан Суперлиганинг амалдаги чемпиони ва Ўзбекистон кубогининг амалдаги ғолиби ўртасида Ўзбекистон Суперкубоги учун учрашув ташкил этилади. Ушбу ўйинга бу йил Андижон вилоятида жойлашган «Бобур арена» мезбонлик қиладиган бўлди. Бу ҳақда ПФЛнинг расмий саҳифасида маълумот берилди.

«Узоқ танаффусдан кейин Суперлига чемпионлигини қўлга киритган Нефтчи ҳамда мамлакат кубогининг амалдаги ғолиби Пахтакор ўртасидаги Суперкубок ўйини Андижонда ўтказилади.

Тақвим режага кўра, Суперкубок беллашуви 15 март куни бўлиб ўтади. Сўнгги йилларда Лига Суперкубок учрашувини май ойида ўтказиб келаётганди. Бироқ мамлакат бош жамоаси Жаҳон кубогида иштирок этадиган мавсумда мухлислар учун аҳамиятли бўлган супер учрашув март ойига режалаштирилди», — дейилади ташкилотнинг расмий сайтида.

«Бобур арена» кетма-кет иккинчи мавсум катта футбол учрашувига мезбонлик қилади. Бир йил муқаддам Ўзбекистон кубогининг финал учрашуви тарихда илк бор Андижонда ўтказилганди. Қайд этиш керакки, Андижон вилояти ҳозирга қадар Суперкубок ўйинига мезбонлик қилмаган ва мазкур воқелик ҳам «Бобур арена» учун биринчиси ҳисобланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер