Ўзбекистон суд экспертлари палатаси ташкил этилади
Иллюстратив фото
Нодавлат суд-экспертиза ташкилотларининг ихтиёрий аъзолигига асосланган Ўзбекистон суд экспертлари палатаси ташкил этилади. Бу ҳақда Президентнинг бугун, 8 сентябрь куни қабул қилинган «Cуд-экспертлик фаолиятини янада такомиллаштириш ва соҳага замонавий технологияларни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида сўз борган.
Ҳужжат билан нодавлат суд экспертларининг касбий ва амалий тайёргарлик даражасини аниқлаш, уларнинг ноқонуний ҳаракатлари билан боғлиқ ҳолатларнинг адолатли кўриб чиқилишини таъминлаш учун Адлия вазирлиги ҳузурида Эксперт-малака комиссияси фаолияти йўлга қўйилади.
2025 йил 1 ноябрдан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар бўйича шартнома асосида адвокат сўровига кўра суд-экспертиза ташкилотларида экспертиза ўтказиш тартиби жорий этилади.
Шунингдек, 2025 йил 1 декабрдан нодавлат суд экспертларига якка тартибда суд-экспертлик бюроси шаклида фаолият юритиш ҳуқуқи берилади.
2025 йил 15 декабрдан шахслар учун Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказига экспертиза тадқиқотлари ўтказиш бўйича «Суд-эксперт» портали орқали онлайн мурожаат қилиш имконияти яратилади.
2026 йилдан 1 январдан Республика суд экспертизаси маркази суд экспертлари объектларни кўздан кечириш учун жойларга чиққанда мажбурий равишда мобил видеокамера (бодикамера)лардан фойдаланиши тартиби йўлга қўйилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг