Ўзбекистон стандартлар институти қайта ташкил этилади
Жорий йилнинг 16 февраль куни Президентнинг «Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ислоҳотларни илғор халқаро амалиёт асосида жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–25-сон Фармони қабул қилинди.
Ҳужжатга кўра, Миллий сифат инфратузилмасини ривожлантиришнинг 2026 йил учун асосий мақсадли кўрсаткичлари белгиланди. Жумладан, барқарор ривожланиш учун сифат инфратузилмаси индексида Ўзбекистон Республикаси ўрнини камида 20 поғонага кўтарилади.
Шунингдек, халқаро тарози ва ўлчовлар бюроси томонидан эътироф этилган калибрлаш имкониятлари сонини 2,5 баробарга оширилади. Халқаро даражада тан олинган аккредитация хизматлари улушини эса камида 80 фоизга етказиш.
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги тизимидаги Ўзбекистон аккредитация маркази Вазирлар Маҳкамаси бўйсунувига ўтказилади. Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази фаолияти тўхтатилиб, унинг таркибидаги мувофиқликни баҳолаш органлари тугатилади.
Бундан ташқари, Ўзбекистон стандартлар институти унга Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати марказини қўшиб олиш орқали қайта ташкил этилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
- МИБ директорига янги ўринбосар тайинланди
- Тошкент – Самарқанд пуллик йўли қурилиши 2 миллиард доллардан зиёдга баҳоланмоқда
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг