Ўзбекистон спорти тарихида илк бор мамлакатимиз вакили Осиё от спорти федерацияси вице-президенти бўлди
Бу номга Евроосиё от спорти ассоциацияси вице-президенти, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раиси Баҳромжон Газиев сазовор бўлди.
Ханчжоу — 2022 ХИХ ёзги Осиё ўйинларининг от спорти мусобақалари ўтказилган Тогнлу шаҳрида Осиё от спорти федерациясининг навбатдан ташқари Бош ассамблеяси бўлиб ўтди.
Унинг кун тартибидан федерация вице-президентларини сайлаш масаласи ҳам ўрин олган эди. Таъкидлаш керакки, ушбу юксак лавозимга номзодлар орасида Хитой, БАА, Жанубий Корея, Ливия ва Эрон вакиллари қатори Ўзбекистондан номзод илгари сурилди.
Овоз бериш натижаларига кўра, ҳамюртимиз Баҳромжон Газиев Осиё от спорти федерацияси вице-президенти лавозимига сайланди.
Шунингдек, Осиё от спорти федерацияси вице-президенти лавозимига Япония, Жанубий Корея ва Ливия вакиллари ҳам тасдиқланишди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг