Ўзбекистон соғлом турмуш тарзи ва фитнес миллий ассоциацияси ташкил этилди

11:07 19 Октябр 2023 Спорт
484 0

Ўзбекистон миллий Олимпия қўмитаси Ахборот хизматининг хабарига кўра, кеча 18 октябрь куни Ассоциациянинг илк конференцияси бўлиб ўтди.

Одил Қаландарович Абдурахмонов Ўзбекистон соғлом турмуш тарзи ва фитнес миллий ассоциацияси раиси этиб сайланди.

Ассоциация раиси ўринбосарларининг таркиби ҳам шакллантириб олинди. Унга кўра, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Алишер Саъдуллаев, шунингдек, Жаҳонгир Наврўзов, Моҳир Каримов ҳамда Шоҳруҳ Далиев Ассоциация раиснинг ўринбосарлари лавозимига сайланишди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?