Ўзбекистон Сенати раиси БМТ Бош котибининг олий вакили билан учрашди
Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева БМТ кеча Бош котибининг олий вакили Фатима Рабабхоним билан учрашди.
Парламент юқори палатаси маълумотига кўра, унда Ўзбекистон ва Марказий Осиё минтақаси истиқболи учун муҳим бўлган масалалар юзасидан суҳбатлашилди.
Жумладан, денгиз йўли орқали савдо алоқаларини ривожлантириш, Ўзбекистоннинг иқтисодий ва ижтимоий тараққиёти, келгусидаги режалари ҳақида фикр алмашилди.
Шунингдек, Ўзбекистоннинг сўнгги йилларда қўшни давлатлар билан ўзаро яхши муносабатларининг кўлами кенгаяётгани, минтақадаги иқлим ўзгариши, экологик муаммоларга қаратилаётган эътибор ва ечимлар, қишлоқ хўжалигидаги инновацион лойиҳаларни амалга ошириш, онлайн савдо тизимини ривожлантириш, транзит йўлларининг хавфсизлиги масалаларига ҳам эътибор қаратилди.
Мулоқот давомида Марказий Осиё минтақасидаги ташқи савдо, транспорт ва коммуникация соҳалари ҳамда бу борада халқаро даражада қилиниши лозим бўлган ишлар муҳокама қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг