Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев халқаро инвесторларни қабул қилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Al Mirqab Capital” компанияси бошқаруви раиси Ҳамад бин Жассим Ол Соний ва “Blackrock” инвестиция компанияси катта бошқарувчи директори Адебайо Огунлесидан иборат хорижий инвесторлар делегациясини қабул қилди.
Ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш ва мамлакатимизда истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.
Давлат-хусусий шерикликда йирик инфратузилма ва саноат лойиҳаларини амалга ошириш, шу жумладан газ ва электр тармоқлари, сув таъминоти тизимини модернизация қилиш, энергия ишлаб чиқариш ва тўплаш қувватлари, катта тезликда ҳаракатланишга мўлжалланган темир йўлларни қуриш, кўчмас мулк объектлари ва бизнес инфратузилмасини барпо этиш устувор йўналишлар сифатида белгиланди.
Музокаралар якунида истиқболли лойиҳаларни тизимли илгари суриш бўйича «йўл харитаси»ни қабул қилишга келишиб олинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг