Ўзбекистон Республикаси Орхус конвенциясига қўшилмоқда
Фото: Акмал Муҳаммадов / “Халқ сўзи”
Сенатнинг ялпи мажлисида “Атроф-муҳит билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича қарорлар қабул қилиш жараёнида жамоатчиликнинг ахборот олиш имконияти, иштироки ва одил судловга эришиш имконияти тўғрисидаги Конвенцияга (Орхус, 1998 йил 25 июнь) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши ҳақида”ги Қонун кўриб чиқилди.

Мазкур Конвенция инсоннинг соғлом атроф-муҳитга бўлган ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган муҳим халқаро ҳужжат ҳисобланиб, у тегишли давлат органлари, фуқаролар ва жамоатчилик ўртасида экологик ахборотларни олиш ва улардан фойдаланишни таъминлашга қаратилган.

Қайд этилганидек, халқаро мақомдаги ҳужжатнинг асосий мақсади – экология, атроф-муҳит ва фуқароларнинг соғлиғига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган қарорларни қабул қилишда жамоатчиликнинг иштироки билан боғлиқ ўзаро муносабатларни тартибга солиш ҳамда одил судловга эришишни таъминлашдан иборат.

Конвенцияда давлат идоралари ва ташкилотлари томонидан кенг жамоатчилик сўровига биноан ҳаво, атмосфера, сув ва тупроқ каби атроф-муҳит элементларининг таркибий қисмларига доир зарур маълумотларни тақдим этиш, соҳани ривожлантиришга қаратилган дастур ва режаларни ишлаб чиқишда жамоатчиликнинг иштирокини таъминлаш белгиланган.

Сенаторларнинг фикрига кўра, Ўзбекистон Республикасининг мазкур Конвенцияга қўшилиши экология ва атроф-муҳит соҳасида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини муносиб таъминлашга, хорижий ҳамкор давлатлар билан ҳамжиҳатликда экологик хавфсизликка эришиш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни амалга оширишга, шунингдек, мамлакатимизнинг халқаро майдондаги ижобий имижи ва нуфузини янада оширишга хизмат қилади.
Муҳокама якунида сенаторлар томонидан Қонун маъқулланди.

Фото: Акмал Муҳаммадов / “Халқ сўзи”
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг