Ўзбекистон Қуролли кучлари бош штаби собиқ бошлиғи Тўлқин Қосимов вафот этди

Фото: Мудофаа вазирлиги
Ўзбекистон Қуролли кучлари бош штаби собиқ бошлиғи Қосимов Тўлқин Йўлдошевич 84 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Тўлқин Қосимов 1962 йилдан бошлаб 2003 йилга қадар Қуролли Кучлар сафида хизмат қилиб, ҳарбий округ қўмондони, мудофаа вазири ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академияси бошлиғи ҳамда Қуролли Кучлари бош штаби бошлиғи каби лавозимларда фаолият олиб борган.
Хизмати давомида I-II-даражали «Шон-шараф», «Қизил юлдуз» ва II-III-даражали «Ватанга хизмати учун» орденлари ҳамда кўплаб медаллар билан тақдирланган.
«Мудофаа вазирлиги раҳбарияти Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари бош штаби бошлиғи лавозимида фаолият юритган генерал-полковник Қосимов Тўлқин Йўлдашевичнинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради», дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Сардобанинг сири нимада?
- Тошкентда «Иқтисодиёт ва бизнес бошқаруви соҳаларида илғор тадқиқотлар» мавзусидаги халқаро илмий симпозиум ўтказилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг