Ўзбекистон–Қирғизистон–Хитой темир йўли қурилиши бошланади

08:36 15 Сентябр 2022 Сиёсат
1025 0

Бугун Самарқандда Хитой, Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг тегишли идоралари ўртасида «Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темир йўли қурилиши лойиҳаси (Қирғизистон ҳудудидаги участка) бўйича ҳамкорлик тўғрисида Битим имзоланди.

Темир йўл қурилиши бутун Марказий Осиё минтақасининг транспорт ва транзит салоҳиятини оширади. Магистраль Хитой, Қирғизистон ва Ўзбекистонни Каспий денгизи портлари ва ундан кейин Европа билан, келажакда эса Трансафғон темир йўли орқали Покистон портлари билан боғлаши мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?