Ўзбекистон Президенти Қатарга келди
Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қатар Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг таклифига биноан амалий ташриф билан Доҳа шаҳрига келди.
Давлатимиз раҳбарини Қатар Бош вазири ўринбосари, мудофаа ишлари бўйича давлат вазири Шайх Сауд бин Абдураҳмон Ол Соний ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Шайх Ҳамад номидаги халқаро аэропортда олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди, икки мамлакатнинг давлат байроқлари кўтарилди.
Ташриф дастурига мувофиқ, Ўзбекистон Президенти эртага, 4 ноябрь куни, Ижтимоий ривожланиш бўйича иккинчи Жаҳон саммитида иштирок этади.

Давлатимиз раҳбари камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, жамиятларнинг барқарорлиги, ижтимоий адолатли ва инклюзивлигини ошириш, таълим олиш имкониятларини кенгайтириш, иқлим ўзгаришига мослашиш ҳамда бошқа йўналишларда қатор ташаббусларни илгари суриши кутилмоқда.
Саммит доирасида олий даражадаги музокаралар ўтказилиши ҳам кўзда тутилган.









Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг