Ўзбекистон Президенти Малайзияга келди

Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳимнинг таклифига биноан 4 февраль куни кечқурун расмий ташриф билан ушбу мамлакатга келди.
Куала-Лумпур халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Малайзия парламенти Вакиллар палатаси спикери Жоҳари бин Абдул, таълим вазири Замбри Абдулқодир ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Ўзбекистон етакчисининг ташрифи шарафига фахрий қоровул саф тортди, икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилди.
Президентимиз аэропортда Малайзия парламенти спикери билан учрашув ўтказди. Бўлажак олий даражадаги учрашувлар кун тартиби юзасидан фикр алмашилди.
Парламентлар доирасида фаол ҳамкорлик ва алмашинувларни давом эттириш, ўзаро ташрифлар ва дўстлик гуруҳлари тадбирларини ташкил этиш, қонун ижодкорлиги масалаларида амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш, муҳим инвестициявий, инфратузилмавий, ижтимоий ва маданий-гуманитар дастурларни амалга оширишга кўмаклашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Ташриф дастурининг асосий тадбирлари эртага, 5 февраль куни бўлиб ўтади.
Ўзбекистон Президенти ва Малайзия Бош вазири олий даражада музокаралар ўтказади ҳамда Ўзбекистон-Малайзия бизнес форумида иштирок этади. Саммит якунида қатор ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган.
Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Юракка кўмилар асл шоирлар”
- Мирзо Бобур – буюк империя асосчиси
- Навоий вилоятида 2025 йил «Алишер Навоий йили» деб номланади
- Миллий гвардияга янги ваколат берилди
- Хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликка жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди
- Президент «Алишер Навоий ва Шарқ Ренессанси» IV халқаро симпозиуми иштирокчиларига табрик йўллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг