Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Жаҳон чемпионатининг кейинги босқичига йўл олди
Бугун, 11 ноябрь куни Қатар мамлакатида бўлиб ўтаётган 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионати мусобақасининг 3-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Кун доирасидаги баҳсда Ўзбекистон U-17 терма жамоаси панамалик тенгқурларига қарши майдонга чиқди.
Учрашув “оқ бўрилар”нинг 6:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Голларга Абубакр Шукуриллаев, Сайфиддин Содиқов, Садриддин Ҳасанов, Жамшид Рустамов, Асилбек Алиев ва Абдусамад Саидов муаллифлик қилишди. Панама термасининг ягона жавоб голи эса Жозеп Пачеко хисобига ёзилди.
Шу тариқа, гуруҳ босқичида 6 очко жамғарган Ислом Исмоилов шогирдлари мусобақанинг кейинги босқичига йўлланмани қўлга киритди. Жамоанинг 1/32 босқичдаги рақиби кейинроқ маълум бўлади.
Маълумот учун, Жаҳон чемпионатининг кейинги босқичи 14 ноябрь куни старт олади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Барселона» Ла Лигада навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
- Саида Мирзиёева Доҳадаги кино фестивалга ташриф буюрди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг