Ўзбекистон Оскар қўмитасининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди
Йиғилишда Ўзбекистон Оскар қўмитаси Оскар мукофотининг “Энг яхши халқаро бадиий фильм” номинациясига Ўзбекистон киноижодкорларидан аризалар қабул қилиш, фильмларнинг қайси жиҳатларига эътибор бериш ва бошқа масалалар кўриб чиқилди. Бу ҳақда “Ўзбеккино” хабар берди.
Маълумот учун, аризалар жорий йилнинг 27 августидан 12 сентябрига қадар Ўзбекистон Оскар қўмитасининг координацион марказида қабул қилинади.
Танловда фақатгина давомийлиги 40 дақиқадан кам бўлмаган ва асосий тили инглиз тили бўлмаган бадиий тўлиқ метражли фильмлар иштирок этиши мумкин.
Фильм кинотеатрларда прокатга чиқишидан олдин, уни телевиденияда ёки интернетда намойиш кинокомиссиясида қабул қилинади.
Иккинчи босқич – келиб тушган мурожатлар 13-14 сентябрь кунлари Қўмита томонидан кўриб чиқилади. 16 сентябрь куни АҚШ киноакадемияси мукофоти учун Ўзбекистон номидан илгари суриладиган фильм номи расман эълон қилинади.
Номзод фильм 2018 йилнинг 1 октябридан 2019 йил 30 сентябрига қадар камида 7 кун давомида кинотеатрларда намойиш қилинган бўлиши лозим.
92-Оскар мукофоти совриндорларини тақдирлаш маросими 2020 йил 9 февралда Лос-Анжелес шахридаги машҳур «Dolby» театрида бўлиб ўтади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Машарипов ва Ашурматов тўп сураётган жамоа бош мураббийи истеъфога чиқарилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг