Ўзбекистон олтин-валюта захиралари 41 млрд доллардан ошди
Марказий банк томонидан эълон қилинган маълумотларга кўра, Ўзбекистоннинг расмий захира активлари сентябрь ойида 1,98 миллиард долларга ошиб, 41,139 миллиард долларга етди.
Қайд этиш жоиз, Марказий банк захиралари кетма-кет уч ойдан бери ўсмоқда — июлда 1,06 миллиард долларга, августда 1,75 миллиард долларга, сентябрда эса 1,98 миллиард долларга ошган. Бу 2013 йилдан бери юритиладиган статистик маълумотларнинг бутун даври учун навбатдаги рекорд кўрсаткич ҳисобланади.
Шунингдек, ўтган ойда хорижий валюта захиралари 518,3 миллион долларга (8,19 миллиарддан 8,709 миллиард долларгача) ошган. Захиралардаги олтиннинг физик ҳажми эса ўзгаришсиз қолмоқда — 12 миллион троя унцияси (367 тонна).
Олтин захиралари қиймати 1,46 миллиард долларга ошиб, 30,4 миллиард доллардан рекорд даражадаги 31,86 миллиард долларга етган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг