Ўзбекистон Олий Мажлиси делегацияси Озарбайжон Конституциясининг 30 йиллигига бағишланган халқаро парламент конференциясида иштирок этди
Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси А.Эшмуратов бошчилигидаги Ўзбекистон Олий Мажлиси делегацияси Озарбайжон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан «Замонавий дунёда Конституция давлатлар мустақиллиги ва суверенитетининг асоси сифатида» мавзусида Боку шаҳрида жорий йилнинг 29 октябрь куни бўлиб ўтган халқаро парламент конференциясида иштирок этди.
Анжуманда Озарбайжон, Бирлашган Араб Амирликлари, Покистон, Руминия, Тожикистоннинг парламентлари раҳбарлари, бир қатор давлатлар парламентларининг аъзолари ва халқаро ташкилотлар вакиллари ҳам қатнашди.
Ўзбекистон Олий Мажлиси делегацияси раҳбари ўз маърузасида Озарбайжон халқини Конституция қабул қилинганининг 30 йиллиги билан самимий табриклаб, ҳар бир давлатнинг Асосий қомуси – бу халқ иродаси, миллий ғурур ва мустақиллик рамзи эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Шунингдек, Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида барча соҳаларда ўзаро яқин ва дўстона муносабатлар, шу жумладан, парламентлараро ҳамкорлик изчил ривожланаётгани қайд этилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг III йиғилиши ўз ишини бошлади
- Пойтахтга автомобиллар киришига ҳеч қандай тақиқ йўқ — Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг