Ўзбекистон миллий терма жамоасини бошқариш учун янги номзод

Ўзбекистон миллий терма жамоасини туркиялик мутахассис Фотиҳ Терим бошқариши мумкин. Бу ҳақида турк нашрларида маълумот берилди.
Айтилишича, мураббий айни вақтда ушбу таклифни ўрганиб чиқмоқда ва яқин вақт ичида ўз қарорини эълон қилади.
Таъкидлаш керакки, бунгача Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси Германия терма жамоаси собиқ устози Ёахим Лёв ва бир нафар болқонлик мураббийларга ҳам терма жамоа бош мураббийлигини таклиф этганди.
Маълумот учун, Фотиҳ Терим айни пайтда 71 ёшда. У 8 йил Туркия терма жамоасини бошқарган. 2008 йил жамоасини «Евро-2008» мусобақасининг ярим финалига олиб чиққан. Терма жамоалар футболида яхшигина тажрибаси бор.
Бундан ташқари Фотиҳ «Милан» ва «Фиорентина» каби Италиянинг номдор клубларида, шунингдек, Грециянинг «Панатинаикос», Туркиянинг «Галатасарой» ва Саудия Арабистонининг «Ал-Шабаб» жамоаларида ишлаган.
«Галатасарой» жамоаси билан 8 марта Туркия Суперлигасида чемпион бўлган. Шунингдек, 1999/2000 йилги мавсум жамоаси билан Европа лигаси мусобақасида ғолиб бўлган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг