Ўзбекистон миллий терма жамоаси Уругвайга мағлуб бўлди
Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси октябрь ойидаги FIFA кунлари доирасидаги иккинчи ўртоқлик ўйинини ўтказди. Ушбу баҳсда Фабио Каннаваро шогирдларига 15 карра Жанубий Америка чемпиони Уругвай терма жамоаси рақиблик қилди.
Малайзияда ташкил этилган ўйин Марсело Бьелса бошқарувидаги жамоанинг 2:1 ҳисоби билан ғалабаси билан якунланди. Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади.
51-дақиқада “Палмейрас” клуби аъзоси Факундо Торрес гол киритиб, Уругвайни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Орадан 10 дақиқа ўтиб, Хуан Санабрия жамоасининг иккинчи голини киритди.

82-дақиқада Русланбек Жиянов Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ягона жавоб голига муаллифлик қилди. Таъкидлаш керакки, бу Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Уругвай дарвозасига киритилган дастлабки голи сифатида тарихда қолди.
Ўйин айнан ушбу ҳисоб билан якунланди. Баҳсдан сўнг “Sofascore” портали Уругвай терма жамоаси аъзоси Федерико Виньясни ўйин қаҳрамони дея эътироф этди. Ушбу футболчининг ҳаракатлари портал томонидан 7,9 баллга баҳоланди.
Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси навбатдаги ўйинларини ноябр ойида ўтказади. Ушбу баҳсларда “оқ бўрилар”га ким рақиблик қилиши кейинроқ аниқланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг