Ўзбекистон мева-сабзавотлар экспортидан 2,1 миллиард доллар ишлаб олди
2025 йилда Ўзбекистон хорижга қиймати 2,1 миллиард АҚШ долларига тенг бўлган 2,2 миллион тонна мева-сабзавотлар экспорт қилган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
Экспорт қилинган мева-сабзавотлар таркиби бўйича тақсимланганда энг катта улуш мева ва резаворлар ҳиссасига тўғри келиб, жами 628,5 минг тоннани ташкил этган.
Шунингдек, сабзавотлар 582,5 минг тонна, тарвуз-қовун 233,6 минг тонна, мош 148,2 минг тонна, ерёнғоқ ва ёнғоқлар 29,3 минг тонна ҳамда бошқа маҳсулотлар 540,5 минг тонна экспорт қилинган.
Қўмита маълумотларига кўра, экспорт қиймати 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 36,9 фоизга ошиб, жами экспортдаги улуши 6,3 фоизни ташкил этган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Машарипов ва Ашурматов тўп сураётган жамоа бош мураббийи истеъфога чиқарилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг