Ўзбекистон МДҲнинг яна бир тузилмасида тўлақонли иштирок этади

Ўзбекистон Республикаси Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатлари Саноат хавфсизлиги кенгашининг тўлақонли аъзоси бўлди. 2020 йил 6 февраль куни Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги МДҲ Ижроия қўмитасига йўллаган мактубида, расмий Бишкек Ўзбекистон Республикасининг МДҲ давлат раҳбарлари Кенгашининг 2001 йил 28 сентябрдаги “МДҲга аъзо давлатлар Саноат хавфсизлиги бўйича ваколатли орган раҳбарларининг мувофиқлаштирувчи кенгаши (МСПБ СНГ) тўғрисида”ги Москва келишувига қўшилишига розилигини билдирган.
Шу билан, МДҲ Ижроия қўмитасининг маълум қилишича, Ўзбекистоннинг мазкур тузилмага қўшилиш жараёни муваффақиятли поёнига етган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси президент қарорига мувофиқ, мазкур халқаро ҳужжатларга қўшилиб, Ўзбекистон номидан иш юритишда масъул идора ҳисобланади.
Маълумот учун: Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги давлатларининг саноат хавфсизлиги кенгашига тармоқлараро ҳамкорлик органи бўлиб, хавфли ишлаб чиқариш объектларида содир бўлиши мумкин бўлган авария ҳамда бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш ҳаракатларини мувофиқлаштиришни амалга оширади. Унга Ўзбекистон, Арманистон, Озарбайжон, Белоруссия, Молдова, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Украина давлатларининг махсус ваколатли органлари раҳбарлари киради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Сардобанинг сири нимада?
- Тошкентда «Иқтисодиёт ва бизнес бошқаруви соҳаларида илғор тадқиқотлар» мавзусидаги халқаро илмий симпозиум ўтказилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг