Ўзбекистон Мамлакат Платформаси 2024: 2030-йил Стратегиясини илгари суришда таълим, касбий кўникмаларни ривожлантириш ва касб-ҳунар таълимига стратегик эътибор

20:39 17 Декабрь 2024 Жамият
340 0

Фото: Сирожиддин Воҳидов / “Халқ сўзи”

Тошкент, 2024-йил 17-декабр - Ўзбекистон Мамлакат Платформасининг тўртинчи давра суҳбатида Ўзбекистон ҳукумати ва халқаро ривожланиш бўйича ҳамкорларнинг 90 дан ортиқ вакиллари иштирок этдилар. Тадбирда таълим, касбий кўникмаларни ривожлантириш ҳамда касб-ҳунар таълими соҳаларидаги муҳим ислоҳотлар бўйича эришилган ютуқлар муҳокама қилинди. Ушбу ислоҳотлар меҳнат бозори эҳтиёжларига мос ишчи кучини тайёрлаш ва "Ўзбекистон-2030" стратегиясини илгари суришда муҳим аҳамиятга эга. Жорий йилнинг якуний давра суҳбати сифатида ушбу тадбир 2024-йилдаги тармоқлараро ютуқлар ва муаммоларни сарҳисоб қилиб, келгуси ҳамкорлик йўналишларини белгилаб берди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги Президентнинг 109-сонли Фармони асосида тасдиқланган "йўл харитаси" ижроси бўйича натижаларни эълон қилди ва 2024-йилда амалга оширилган асосий ютуқларни тақдим этди. Тадбирда 2025-йил учун белгиланган стратегик устуворликлар муҳокама қилиниб, мамлакатнинг барқарор ривожланишига қаратилган қўшма мажбуриятлар қайта тасдиқланди.

"Ўзбекистон Мамлакат Платформаси бир нечта муҳим вазифаларни бажаради: у халқаро молиявий институтларнинг Ўзбекистондаги фаолиятини мувофиқлаштиради, такрорий ҳаракатларнинг олдини олади ва келгусидаги фаолиятларни муҳокама қилиш учун платформа вазифасини ўтайди. Бугунги кунга келиб, бу платформа хорижий ёрдам ва Ўзбекистон ҳукумати ҳаракатларини уйғунлаштиришдаги энг муҳим механизмга айланди", — дея таъкидлади Стратегик ислоҳотлар агентлиги директори Баходир Раҳматов.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги соҳа бўйича амалга оширилган инвестициялар ва лойиҳалар бўйича ютуқларни таъкидлаб, кучайтирилган халқаро ҳамкорликлар инновацияларни ривожлантириш ва салоҳиятни оширишни рағбатлантирди ҳамда ҳукуматнинг инклюзив ва тенг имкониятли таълимни ривожлантириш мақсадларини қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

Фото: Сирожиддин Воҳидов / “Халқ сўзи”

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?