Ўзбекистон хориждан қиймати 28,9 млн долларлик балиқ ва денгиз маҳсулотлари харид қилди

10:41 02 Декабрь 2025 Иқтисодиёт
580 0

Ўзбекистонга 2025 йилнинг январь октябрь ойларида 31 та хорижий давлатдан қиймати қарийб 28,9 миллион АҚШ долларига тенг бўлган қарийб 12,2 минг тонна балиқ ва денгиз маҳсулотлари импорт қилинган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.

10 ойда Ўзбекистонга энг кўп балиқ ва денгиз маҳсулотлари етказиб берган давлатлар қуйидагича тақсимланган:

  • Россия – 5,8 минг тонна;
  • Вьетнам – 3,3 минг тонна;
  • Норвегия – 1 минг тонна;
  • Литва – 705,6 тонна;
  • Қозоғистон – 657,1 тонна;
  • Буюк Британия – 140 тонна;
  • Фарер ороллари – 138,3 тонна;
  • Бошқа давлатлар – 379,2 тонна.

Қўмита маълумотларига кўра, импорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,3 минг тоннага ёки 23,3 фоизга ошган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?