Ўзбекистон Канадани мағлуб этди. Кейинги рақиб Италия
Франция пойтахтида ўтказилаётган ёзги Олимпиада ўйинларида ўзбек спортчилари ўз юришларини давом эттирмоқда.
Дзюдочиларимиз бугун аралаш жамоавий дастурда ўз иштирокларини бошлашди. Қуръага кўра, ҳамюртларимиз 1/8 финалда Канадага қарши баҳс олиб боришди ва 4:0 ҳисобида яққол устунлик билан ғалаба қозонди.
Дастлаб, Шукуржон Аминова «Париж-2024» ғолиби Криста Дегучини учта шидо эвазига мағлуб этди. Сўнгра, -73 кг вазн тоифасида татамига чиққан Муроджон Йўлдошев Артур Маржелидонни иппон билан таслим этди.
Олимпиададаги омадсизлигига қарамай -70 кг вазн тоифасидаги спортчи қизимиз Гулноза Матниязова Катерин Бошнен-Пинарни иппон билан ютди. 90 кггача бўлган спортчилар ўртасидаги баҳсда жаҳон чемпиони Давлат Бобонов битта ваза-ари эвазига Франсуа Готе-Драпога имкон қолдирмади.
Қувонарлиси шундаки, Ирисхон Қурбонбоева ва Олимпиада бронза медали соҳиби Алишер Юсупов татамига чиқишига ҳожат қолмади.
Қайд этиш керакки, энди ҳамюртларимиз ярим финал йўлланмаси учун Италияга қарши беллашишади.
«Халқ сўзи» дзюдочиларимизга аралаш жамоавий баҳсларда ҳам омад тилайди.
Аввалроқ, Анна Пракатен Олимпиада ўйинларини 11-ўринда якунлагани ҳақида хабар берилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг