Ўзбекистон ҳудудига нисбатан салқин ҳаво массалари кириб келмоқда
Фото: Муҳсин Умурзоқов / «Халқ сўзи»
30 августдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудига шимоли-ғарбдан нисбатан салқин ҳаво массалари кириб келади. Бу ҳақда «Ўзгидромет» агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳаво ҳарорати аста-секин пасаяди ва 30 августда 31-36 даража, 31 август—1 сентябрда 28-33 даражани ташкил этади. Кечаси ва эрталаб салқин ҳаво сезиларли бўлади, 1 сентябрга келиб, ҳарорат кечаси 13-16 даражагача пасаяди. Шу кунларда республика бўйича булутсиз ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши кутилмоқда, 30-31 август ва 1 сентябрда айрим жойларда баъзида 20-23 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Тошкент шаҳрида ҳаво булутсиз бўлади, шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, шимоли-ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади. Шамол тезлиги 30-31 августда 10-14 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Пойтахтда бугун кундузи ҳарорат 37-39 даража, шанба куни 34-36 даража, якшанба ва душанба кунлари 30-32 даража бўлади. Ҳарорат кечалари аста-секин 13-15 даражагача пасаяди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг