Ўзбекистон ҳудудидаги Орлат топилмаларига бағишланган монография чоп этилди
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Санъатшунослик институти Санъат тарихи бўлим бошлиғи, санъатшунослик фанлари номзоди, катта илмий ходим Жангар Илёсовнинг “Сўғдиёнадаги кўчманчилар. Орлат топилмаларининг тарихий ва маданий контексти” (Кочевники в Согдиане. Историко-культурный контекст орлатских находок) номли монографияси “Евросиё” нашриёти томонидан чоп этилди.
Монография I-II асрларга оид Орлат камар пластинкалари тўпламининг тарихий ва маданий талқинига бағишланган. Мазкур топилма 1981 йилда Самарқанд вилоятида — қадимий Сўғдиёна ҳудудида топилган. Топилма суяк ўймакорлиги тасвирларининг нодир деталлари ҳамда бадиий ифодалилиги туфайли эътирофга сазовор бўлди.
Орлат пластинкалари нашр этилгандан сўнг, Марказий Осиё археологияси ва санъати мутахассислари ўртасида Евроосиёнинг илк кўчманчилари ҳақида қизиқиш янада ортди.
Муаллиф мазкур монографияда топилмалар қаерда ва ким томонидан, нима мақсадда яратилгани, уларнинг этник келиб чиқиши ҳақида қизиқарли маълумотларни тақдим этган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги “Шарқ баҳори” турар жой мажмуасининг қурилиш майдонига ташриф буюрди
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг