Ўзбекистон ҳудудида зилзила қайд этилди
Афғонистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.
Маълум қилинишича, зилзила бугун, 13 февраль куни соат 03:12 да қайд этилган. Ер силкиниши эпицентри Тошкентдан 763 километр жанубий-ғарбда жойлашган. Унинг магнитудаси 5,5 тенг. Тебраниш 100 километр чуқурликда ҳосил бўлган.
Ер қимирлашининг эпицентри Афғонистон Вардак вилоятида, координаталари эса 34.45 даража шимолий кенглик ва 68.21 даража шарқий узунликда қайд этилган.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
Сурхондарё вилоятида 2-3 балл, 322 километр.
Қашқадарё вилоятида 2 балл, 534 километр.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг