Ўзбекистон энг кўп қайси давлатлардан маҳсулот сотиб олмоқда?
2025 йил январь-ноябрь ойларида Ўзбекистоннинг импорти ҳажми 41,9 млрд АҚШ долларини ташкил этди. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
Унда айтилишича, мазкур даврда Ўзбекистон 180 та давлатдан товар ва хизматлар импортини амалга оширган.
2025 йилнинг 11 ойида Ўзбекистон импортидаги ТОП-10 давлатлар (АҚШ долларида):
- Хитой – 12,8 млрд;
- Россия – 7,8 млрд;
- Қозоғистон – 3 млрд;
- Туркия – 1,7 млрд;
- Корея Республикаси – 1,5 млрд;
- Германия – 1 млрд;
- Ҳиндистон – 1 млрд;
- Туркманистон – 926,2 млн;
- Беларусь – 698,8 млн;
- АҚШ – 656,1 млн.
Импорт ҳажми 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 18,7 фоизга ўсган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида «Ялдо кечаси» романининг тақдимоти ўтказилди
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг