Ўзбекистон энг кўп қайси давлатлардан маҳсулот сотиб олмоқда?
2025 йил январь-октябрь ойларида Ўзбекистоннинг импорти ҳажми 37,5 млрд АҚШ долларини ташкил этди. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
Унда айтилишича, мазкур даврда Ўзбекистон 177 та давлатдан товар ва хизматлар импортини амалга оширган.
2025 йилнинг 10 ойида Ўзбекистон импортидаги ТОП-10 давлатлар қуйидагича кўриниш олган (АҚШ долларида):
- Хитой – 11,5 млрд;
- Россия – 7 млрд;
- Қозоғистон – 2,7 млрд;
- Туркия – 1,5 млрд;
- Корея Республикаси – 1,4 млрд;
- Германия – 953,9 млн;
- Ҳиндистон – 941,7 млн;
- Туркманистон – 753,2 млн;
- Беларусь – 632,5 млн;
- АҚШ – 614,4 млн;
- Бошқа давлатлар – 9,6 млрд.
Қўмита маълумотларига кўра, импорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 16,9 фоизга ўсган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг