Ўзбекистон энг кўп гилос экспорт қилган давлатлар айтилди

11:03 18 Июль 2022 Иқтисодиёт
762 0

Фото: Иллюстратив фото

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-июнь ойларида 14 та давлатга қиймати 33,3 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 25,4 минг тонна гилос экспорт қилган.

Гилос экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 35 минг тоннага камайган.

2022 йилнинг 6 ойида Ўзбекистон энг кўп гилос экспорт қилган давлатлар:

— Россия – 12,5 минг тонна;

— Қозоғистон – 7,7 минг тонна;

— Қирғиз Р. – 4,8 минг тонна;

— Жанубий Корея – 183 тонна;

— Беларус – 163 тонна;

— Полша – 52 тонна;

— БАА – 16 тонна.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?