Ўзбекистон элчиси Саудия Арабистони Валиаҳдига ишонч ёрлиқларини топширди
Фото: «Дунё»
Ўзбекистоннинг Фавқулодда ва Мухтор элчиси Нодиржон Турғунов Саудия Арабистони Валиаҳди, Бош вазири Муҳаммад бин Салмон бин Абдулазиз Ол Саудга ишонч ёрлиқларини топширди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, кеча, 30 сентябрь куни Саудия Арабистони Валиаҳди Подшоҳ Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд номидан 37 та хорижий давлатнинг 2023-2024 йилларга тайинланган элчиларининг ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олган.
Ар-Риёз шаҳридаги Ал-Ямама саройида ўтган маросимдан кейин бўлган мулоқотда Саудия Арабистони Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ўзбекистон Президентига мамлакат Подшоҳи ҳамда ўзининг самимий тилаклари ва илиқ саломларини йўллаган.
Маълумот учун, Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги дипломатик муносабатлар 1992 йил 20 февралда ўрнатилган.
Эслатиб ўтамиз, Нодиржон Турғунов 2024 йил март ойида Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги элчиси сифатида Ар-Риёз шаҳрига келган эди. Шунингдек, у 2024 йил ноябрь ойида Ўзбекистоннинг Ислом ҳамкорлик ташкилотидаги доимий вакили сифатида аккредитациядан ўтган. 2025 йил апрель ойида эса у бир вақтнинг ўзида мамлакатимизнинг биринчи элчиси сифатида Баҳрайн Ташқи ишлар вазирлигига ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширган эди. Шунингдек, у 2 июнь куни Иорданиядаги элчи сифатида ушбу мамлакат Подшоҳи Абдуллоҳ II бин ал-Ҳусайнга ишонч ёрлиқларини тақдим қилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Тошкентда дипломатик ваколатхоналар ва халқаро ташкилотлар ўртасида ХІХ халқаро мини-футбол турнири ташкил этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг