Ўзбекистон элчиси Исландия президентига ишонч ёрлиқларини топширди
Ўзбекистоннинг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Равшан Усманов Исландия Президенти Халла Томасдоттирга ишонч ёрлиқларини топширди. Бу ҳақида «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.
«Икки томонлама муносабатлар тарихида илк бор Ўзбекистон элчисининг ушбу мамлакатга тайинланиши, ҳеч шубҳасиз, охирги йилларда Ўзбекистон Президенти томонидан олиб борилаётган очиқ ва прагматик ташқи сиёсатнинг натижасидир», дейди Исландия президенти Халла Томасдоттир.
Музокаралар чоғида Ўзбекистон ва Исландия ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари бўйича фикр алмашилиб, савдо-иқтисодий, маданий ва туризм соҳаларида алоқаларни жадаллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.
Шунингдек, учрашув якунида Халла Томасдоттир Ўзбекистон раҳбарияти ва халқига фаровонлик ҳамда бардавом тараққиёт, Ўзбекистон элчисининг икки томонлама муносабатларни ривожлантириш ва кенгайтириш йўлидаги ишларига эса муваффақиятлар тилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Исландия ўртасидаги дипломатик муносабатлар 1997 йилнинг 25 сентябрда ўрнатилган.
Маълумот учун, Ўзбекистоннинг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Равшан Усманов 2024 йилнинг 16 май куни Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Қироли Чарлз III га ишонч ёрлиқларини топширган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг