Ўзбекистон элчиси Франция Президентига ишонч ёрлиқларини топширди
Фото: «Дунё»
Ўзбекистоннинг янги элчиси Нодир Ғаниев кеча Франция Президенти Эммануэль Макронга ишонч ёрлиқларини топширди. Бу ҳақда «Дунё» АА хабар бермоқда.
Манбага кўра, расмий маросим доирасида бўлиб ўтган суҳбатда Франция Президенти Эммануэль Макрон Тошкент ва Париж ўртасидаги икки томонлама муносабатлар ҳолати ва истиқболини юқори баҳолаган.
Шунингдек, у 2023 йил ноябрь ойида Самарқандга бўлган расмий ташрифини илиқ таассуротлар билан эслаб, олий даражадаги сиёсий мулоқотни давом эттириш ва Ўзбекистон билан дўстлик алоқаларини янада ривожлантириш тарафдори эканлигини таъкидлаган.
Тадбир давомида Франция етакчисига Ўзбекистон элчиси билан бир қаторда яна 20 та хорижий мамлакатларнинг элчилари ўз ишонч ёрлиқларини топширган.
Макрон элчиларни ушбу лавозимга киришишлари билан табриклаб, уларга икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш борасидаги дипломатик фаолиятларида улкан зафарлар тилаган.
Маълумот учун, Нодир Ғаниев 13 июль куни Париж шаҳрига Ўзбекистоннинг янги элчиси сифатида етиб келганди. У шу кунга қадар Ўзбекистоннинг Швециядаги биринчи Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимида ишлаган.
Ундан аввал эса ТИВнинг Европа мамлакатлари ва Европа Иттифоқи институтлари билан ҳамкорлик бошқармасига раҳбарлик қилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг