Ўзбекистон делегациясининг Беларусь Республикасига ташрифи доирасидаги тадбирларга тайёргарлик кўриш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 25 август куни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева бошчилигида Ўзбекистон делегациясининг шу йил сентябрь ойида Беларусь Республикасига амалга оширадиган ташрифи доирасида ўтказилиши режалаштирилган қатор тадбирларга тайёргарлик кўриш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда сенаторлар, тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ҳамда мутасаддилар иштирок этди.
Йиғилишда бўлажак ташриф доирасидаги асосий тадбирларни юқори даражада ташкил этиш, устувор мавзулар ва ҳамкорлик йўналишлари муҳокама қилинди. Жумладан, машинасозлик, қишлоқ хўжалиги, енгил саноат, тиббиёт, таълим ва туризм соҳаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Хусусан, Ўзбекистон-Беларусь тадбиркор аёлларининг учинчи бизнес-форумида 7 та мавзу билан боғлиқ секциялар ўтказилади. Улар доирасида тегишли соҳалар бўйича тажриба алмашиш, ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.
Шунингдек, ташриф доирасида Витебск шаҳрида «Made in Uzbekistan» миллий кўргазмасини ўтказиш ҳам назарда тутилган. Унда мамлакатимизнинг озиқ-овқат, фармацевтика, енгил саноат, туризм, ҳунармандчилик ва электроника соҳаларида фаолият юритаётган 50 дан ортиқ тадбиркор аёлларнинг маҳсулотлари намойиш этилади.
Йиғилиш якунида бизнес-форумни юқори савияда ўтказиш бўйича вазирлик ва идоралар масъулларига аниқ топшириқлар берилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг