Ўзбекистон делегациясини ХХХIII ёзги Олимпиада ўйинларига тантанали кузатиш маросими бўлиб ўтди — Фоторепортаж
Фото: Сирожиддин Воҳидов/«Халқ сўзи»
Тошкентдаги Олимпия ва Паралимпия шон-шуҳрати музейида Ўзбекистон делегациясини ХХХIII ёзги Олимпиада ўйинларига тантанали кузатиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон делегациясининг Олимпиада ўйинларининг тантанали очилиш маросимида бокс бўйича жаҳон чемпиони, Осиё ўйинлари ғолиби Абдумалик Ҳалоков ҳамда қиличбозлик бўйича Осиё ўйинлари ғолибаси, «Шуҳрат» медали соҳибаси Зайнаб Дайибекова Ўзбекистон спорт делегациясининг байроқдорлари бўлиши маълум қилинди.
Шунингдек, Олимпиада ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган ўзбекистонлик спортчиларга қанча мукофот пули берилиши ҳам маълум қилинди. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Ариповга кўра, Олимпиадада олтин медални қўлга киритган спортчига 200 минг доллар, кумуш медали эгасига 100 минг, бронза соҳибига эса 50 минг доллар пул мукофоти берилади.
Шунингдек, мураббийлар ҳам мос равишда 50 минг, 25 минг ва 12,5 минг доллардан мукофот пуллари билан рағбатлантиради.
ХХХIII ёзги Олимпиада ўйинлари шу йилнинг 26 июль — 11 август кунлари Парижда ўтказилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг