Ўзбекистон бокс терма жамоаси яна бир бор тенгсиз деб топилди

10:48 02 Март 2026 Спорт
430 0

Шу йилнинг 22 февраль санасидан 1 март кунига қадар Болгариянинг София шаҳрида бокс бўйича «Странджа» турнири бўлиб ўтди.

Аҳамиятлиси шундаки, мазкур турнирда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси эркаклар ва аёллар ўртасида ҳам умумжамоа ҳисобида 1 ўринни қўлга киритди.

Жумладан, эркаклар жамоаси 3 та олтин, 2 та кумуш ва 4 бронза медални қўлга киритган бўлса, аёллар жамоаси 4 та олтин, 2 та кумуш ва 2 бронза билан тенгсиз бўлишди.

Умумжамоа ҳисобида иккинчи ўрин Қозоғистонга, учинчи поғона эса украиналик боксчиларга насиб этди.

Ғолиб ва совриндорларимиз билан қуйида танишишингиз мумкин:

Олтин медал:

  • -75 кг. Фазлиддин Эркинбоев
  • -85 кг. Акмалжон Исроилов
  • -90 кг. Тўрабек Хабибуллаев
  • -48 кг. Сабина Бобоқулова
  • -57 кг. Нигина Ўктамова
  • -65 кг. Навбаҳор Ҳамидова
  • -75 кг. Азиза Зокирова

Кумуш медал:

  • -80 кг. Жавоҳир Умматалиев
  • +90 кг. Озодбек Алиев
  • -51 кг. Феруза Казакова
  • +90 кг. Олтиной Сотимбоева

Бронза медал:

  • -50 кг. Асилбек Жалилов
  • -70 кг: Шавкатжон Болтаев
  • -85 кг. Норбек Абдуллаев
  • -90 кг. Самир Собиров
  • -48 кг. Фарзона Фозилова
  • -80 кг. Рухшона Парпиева

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?