Ўзбекистон бокс федерацияси Осиёда “Йил федерацияси” дея тан олинди

13:15 08 Декабрь 2023 Спорт
377 0

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида Осиё бокс конфедерациясининг навбатдан ташқари конгресси бўлиб ўтди.

Миллий Олимпия қўмитаси маълумотига кўра, тадбирнинг кун тартибидан қитъамиз бокси ривожига оид бир қатор масалалар, шунингдек, 2022 йил минтақада ўтган барча мусобақалар ҳисоботи ўрин олди.

Қувонарлиси, Ўзбекистон бокс федерацияси ўтган 2022 йил ҳисобидан медаллар жамғариш бўйича Осиёда “Йил федерацияси” дея тан олинди ва қитъа бокс конфедерациясининг махсус мукофоти билан тақдирланди. Совринни Ўзбекистон бокс федерацияси раиси маслаҳатчиси Малик Бабаев қабул қилиб олди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?