Ўзбекистон бахтли мамлакатлар рейтингидаги ўрнини яхшилади
Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
БМТнинг барқарор ривожланиш ечимлари бўйича бўлими 2019 йилги World Happiness Report йиллик ҳисоботини эълон қилди. Унда Ўзбекистон бир йил олдинги мавқеини яхшилади.
156 мамлакат жой олган янгиланган рейтингда Ўзбекистон 44-ўриндан 41-ўринга кўтарилган. Ўзбекистон рейтингда 6,174 баллга эга бўлган.
Рейтингни тузишда мутахассислар аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи ички маҳсулот даражасини, давлат томонидан фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш даражасини, соғлом турмушнинг давомийлигини, ҳаётий муҳим қарорлар қабул қилиш эркинлигини, саховат ва коррупцияга муносабат даражасини кўриб чиқди
Жорий йилги рейтингда Ўзбекистон МДҲ давлатлари орасида етакчи ўринни эгаллаб турибди. Қозоғистон рейтингида 60, Тожикистон 74, Беларусь 81, Қирғизистон 86, Туркманистон 87, Озарбайжон 90-ўринни эгаллаган.
Рейтингда Финляндия 7,769 балл билан етакчилик қилмоқда. Кейинги ўринларда Дания, Норвегия ва Исландия мамлакатлари жой олган. Топ-10 та “бахтли” мамлакатлар рўйхатидан Нидерландия, Швейцария, Швеция, Янги Зеландия, Канада ва Австралия мамлакатлари жой олган.
Рейтингнинг энг сўнгги ўринларини Руанда, Танзания, Афғонистон, Марказий Африка Республикаси ва Жанубий Судан мамлакатлари банд этган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг