Ўзбекистон аёлларни онлайн зўравонликдан ҳимоя қилишга қаратилган глобал ҳаракатга қўшилди
Тошкентда онлайн ва технологиялар орқали амалга оширилаётган зўравонлик шакллари муҳокамасига бағишланган юқори даражадаги давра суҳбатини ўтказди. Унда Ўзбекистон БМТ Аҳолишунослик жамғармасининг глобал «BodyRight» кампаниясига қўшилгани маълум қилинди.

Давра суҳбати Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати билан ҳамкорликда, Буюк Британия ҳукумати кўмаги билан ташкил этилди. Унда сиёсатчилар, фуқаролик жамияти вакиллари, халқаро ҳамкорлар ва фаоллар, шунингдек, ОАВ вакиллари иштирок этди.

Тадбирда Ўзбекистонда бу борада эришилган ютуқлар, жумладан идоралараро мувофиқлаштириш механизмларининг ишга туширилгани ва жабрланувчилар учун инклюзив хизматларнинг кенгайгани алоҳида қайд этилди.

Тадбирнинг муҳим нуқтаси — Ўзбекистонда БМТ Аҳолишунослик жамғармасининг глобал «BodyRight» кампанияси расмий ишга туширилиши бўлди. Маълум қилишларича, кампания ҳар бир хотин-қизнинг онлайн зўравонликдан ҳимояланиш ҳуқуқини илгари суришга қаратилган.

БМТ Аҳолишунослик жамғармасининг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхонаси раҳбари Нигина Абасзаде айнан ушбу кампания юзасидан ОАВга интервью берди.

– Ушбу давра суҳбати 2025 йилда Ўзбекистонда ўтказилган «Зўравонликка қарши 16 кунлик фаол ҳаракат» халқаро кампаниясининг якуний тадбири ҳисобланади. Аммо, бугунги тадбир орқали БМТ Аҳолишунослик жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги яна бир кампания – «BodyRight» бошлади. Ўзбекистон ушбу бир йиллик кампанияни бошлаш орқали глобал ҳаракатга қўшилмоқда.
Мақсад – рақамли маконда хавфсизликни таъминлаш, рақамли зўравонликдан ҳимояланиш бўйича хабардорликни ошириш, – деди Нигина Абасзаде.
Машҳура Алимардон, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг III йиғилиши ўз ишини бошлади
- Пойтахтга автомобиллар киришига ҳеч қандай тақиқ йўқ — Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг