Ўзбекистон 7-турда Украина ва Грецияга қарши дона суради
Будапешт шаҳрида 45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси давом этмоқда. Амалдаги чемпион Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси турнирдаги навбатдаги ўйинини Украина жамоасига қарши ўтказади.
Қизларимиз эса яна бир кучли терма жамоа, Грецияга қарши ўйнашади. Бу ўйиндаги ғалаба жамоамиз учун жуда аҳамиятли бўлиб, кучли ўнликка кириш учун яхши имконият бўлади.

6-турдан сўнг Ўзбекистон эркаклар жамоаси умумжамоа ҳисобида 10 очко билан 5-ўринда бормоқда. Қизлар жамоаси эса 9 очко тўплаб 170 давлат ичида 15-ўринда.
Ўтган турда йигитларимиз Исроилни 2,5:1,5 ҳисобида мағлуб этган бўлса, қизларимиз 2:2 ҳисобида Нидерландия билан дурангга имзо чекишганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг