Ўзбекистон 52 та давлатга тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилган

14:10 23 Март 2024 Иқтисодиёт
1837 0

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2024 йилнинг январь февраль ойларида қиймати 519,4 млн АҚШ долларлик тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилган.

Бу кўрсаткич умумий экспортнинг 14,3 % ини ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3 % га ошган.

Экспорт қилинган тўқимачилик маҳсулотлари таркибида тайёр тўқимачилик маҳсулотлари (37,4 %), калава-ип (47,7 %) асосий улушни эгаллаган.

2024 йилнинг январь февраль ойларида 496 турдаги тўқимачилик маҳсулотлари дунёнинг 52 та давлатига экспорт қилинган.

Тўқимачилик маҳсулотлари таркибида:

— Калава-ип – 247,8 млн;

— Тайёр тўқимачилик маҳсулотлари – 194,4 млн;

— Трикотаж мато – 42,8 млн;

— Газламалар – 26,8 млн;

— Пайпоқ маҳсулотлари – 7,7 млн.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?