Ўзбекистон 220 млн. долларлик полиэтилен экспорт қилди

13:19 14 Ноябрь 2021 Иқтисодиёт
1484 0

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2021 йилнинг январь — сентябрь ойларида 24 та хорижий давлатга қиймати 220,5 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 217,3 минг тонна полиэтилен экспорт қилган.

Полиэтилен экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 52 минг тоннага камайган.

2021 йилнинг 9 ойида Ўзбекистон энг кўп полиэтилен экспорт қилган давлатлар:

— Туркия – 61,1 минг тонна

— Россия – 42,9 минг тонна

—  Хитой – 40,2 минг тонна

— Латвия – 25,3 минг тонна

— Қозоғистон – 20 минг тонна

— Украина – 14,6 минг тонна.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?