Ўзбекистон 2022 йилда 30 та давлатга мош экспорт қилган
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2022 йилда Ўзбекистон 30 та давлатга қиймати 93,5 млн АҚШ долларига тенг бўлган 122,3 минг тонна мош экспорт қилган.
Мош экспорти ҳажми 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 4,9 минг камайган.
Ўзбекистон энг кўп мош экспорт қилган давлатлар:
— Хитой – 107,1 минг тонна;
— Қозоғистон – 7,9 минг тонна;
— Эрон – 1,7 минг тонна;
— Тожикистон – 1,5 минг тонна.
2022 йилда хорижга энг кўп мош экспорт қилган ҳудудлар:
— Тошкент вилояти – 51,2 минг тонна;
— Наманган вилояти – 21,3 минг тонна;
— Жиззах вилояти – 16,1 минг тонна;
— Самарқанд вилояти – 13,6 минг тонна.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг