Ўзбекистон 2021 йилга қадар лотин ёзувидаги алифбога ўтишни режалаштирмоқда
Ўзбекистон ҳукумати лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш қоидаларининг истисносиз ва сўзсиз бажарилишини таъминлаш чораларини кўради.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳамда Президентнинг Давлат маслаҳатчиси Хайриддин Султонов имзолаган Ҳаракатлар режасида шундай дейилади, деб ёзмоқда kun.uz.
Унга кўра, лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этишни янада такомиллаштириш бўйича амалдаги қонун ҳамда ҳукумат қарорлари янада мустаҳкамланади.
Шу билан бирга, тегишли қонунчилик талаблари сўзсиз бажарилишини таъминлашга қаратилган норматив-ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш чоралари белгиланмоқда. Хусусан, 2018 йил сентябрга қадар, Ўзбекистон Республикасининг "Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида" қонунига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги 1995 йил 6 майдаги қонунини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбек тилининг асосий имло қоидаларини тасдиқлаш ҳақида"ги 1995 йил 24 августдаги қарорини такомиллаштириш назарда тутилмоқда.
Шунингдек, 2019 йил январга қадар ушбу қонун моддаларининг истисносиз бажарилишини таъминлашга қаратилган ҳуқуқий механизмларни ишлаб чиқиш кутилмоқда.
Режада таъкидланишича, ўзбек тилидаги реклама матнлари ва лавҳалари лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида ёзилиши таъминланади. Ушбу вазифани тўлақонли бажарилиши учун 2019 йилнинг июли охирги муддат сифатида кўрсатилган.
Бундан ташқари, республикада барча идоралар ва муассасалар учун лотин алифбоси бўйича малака ошириш курслари ташкил этилади. Кирилл ёзувидаги ўзбек ва жаҳон адабиётининг мумтоз намуналари ва илмий адабиётлари лотин ёзувида чоп этилиши рағбатлантирилади.
Босма ва электрон оммавий ахборот воситаларининг лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида фаолият юритиши тўлиқ таъминланади. Бу вазифа 2020 йилнинг охирига қадар тўлиқ уддаланиши режада баён этилган.
Ҳаракатлар режасидаги тадбирлардан аён бўладики, 2021 йилдан лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига тўлиқ ўтиш таъминланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Мактабларда янги ўқув йили бошланди — Фоторепортаж
- Солиқ инспекцияси ходими 2 синф ўқувчиларидан нимани хоҳлайди (видео)?
- Талабалар диққатига: ижара пулининг бир қисмини қоплаб бериш бўйича онлайн ариза бериш бошланди
- «Мутлақо йўл қўйиб бўлмайдиган ҳолат!»: Давлат солиқ хизмати ва Болалар омбудсмани Қашқадарёдаги ҳолатга муносабат билдирди
- Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасидаги узоқ йилдан бери ёпиқ турган назорат-ўтказиш пункти очилади
- Инновацион ишланмалар ва илғор технологиялар намойиши
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг