Ўзбекистон 11 ойда 2,3 млрд долларлик тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилди
Ўзбекистон 2025 йилнинг январь–ноябрь ойларида хорижий давлатларга қиймати қарийб 2,3 миллиард АҚШ долларига тенг бўлган тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
Экспорт қилинган тўқимачилик маҳсулотлари таркибида тайёр тўқимачилик маҳсулотлари асосий улушга эга бўлиб, уларнинг ҳиссаси 52 фоизни ташкил қилган. Шунингдек, ип-калава 28 фоиз, трикотаж мато 11 фоиз, газламалар 6 фоиз, пайпоқ маҳсулотлари 2 фоиз ва гиламлар 1 фоизни ташкил этган.
Қайд этилишича, ушбу кўрсаткич мамлакат умумий экспорт ҳажмининг 7,3 фоизини ташкил қилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг