Ўзбек ёзувчисининг китоби қардош тилда чоп этилди

Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Қирғизистон Республикалари ўртасидаги дўстлик алоқалари янада мустаҳкамланди. Буни деярли барча соҳаларда, жумладан, ижод йўналишида ҳам кўриш мумкин. Ҳар иккала давлат вакилларининг ижодий сафарлари, ҳамкорликдаги бадиий асарлари шулар жумласидан. Бишкек шаҳридаги «Улуу тоолор» нашриётида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг аъзоси Ҳабиб Сиддиқнинг «Амриқолик қўшниларим» («Америкалык коншуларим») асари чоп этилганлиги ҳам ана шу муносабатлар мевасидир.
— Мазкур китоб қирғиз тилида чоп этилган иккинчи асаримдир, —дейди ёзувчи биз билан суҳбатда. — Бундан уч йил олдин «Нимкоса» («Нымкесе») китобим қўшни давлатда чоп этилиб, қардош халқ вакилларига тақдим этилганди. Бундай хайрли ишлар ҳамкорликдаги ижод маҳсулларини яратиш учун турки бўлмоқда.
Адиб қаламига мансуб ҳажвия ва ҳангомалар қирғиз тилига Айтмирза Абилқосимов, Учқун Абдилазизов, Тўрабой Жўраевлар томонидан таржима қилинган. Янги китоб қирғизистонлик китобсеварларга манзур бўлади, деган умиддамиз.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг