Ўзбек шоираси Хосият Рустамова Британиянинг «Hertfordshire Press Awards» мукофоти билан тақдирланди

Таниқли ўзбек шоираси Хосият Рустамованинг «Рангин кўзёшлар» номли шеърий тўплами Лондонда ўтказилган «Hertfordshire Press Awards» танлови ғолиби бўлди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.
Танловда Қозоғистон, Озарбайжон, Тожикистон, Ўзбекистон, Болгария ва Исроил ёзувчи ва шоирларининг асарлари баҳоланди.
18 ноябрь куни Лондонда бўлиб ўтган мукофот ғолибларини тақдирлаш тантанали маросимида сўзга чиққан Евроосиё ижодий гилдияси раиси ўринбосари Марат Ахмеджанов ушбу мукофот Евроосиё мамлакатларининг ёзувчи-шоирларига адабиёт ривожи, шунингдек, маданий ўзига хослик, ҳар бир мамлакат ва халқларнинг тарихий анъаналарини тарғиб қилишга қўшган ҳиссаси учун берилишини таъкидлади.
Танловда таниқли ўзбек шоираси Хосият Рустамованинг «Рангин кўзёшлар» номли шеърий тўплами «Танқидчилар танлови» номинацияси ғолиби деб эълон қилинди.
Ўз навбатида, Хосият Рустамова нуфузли мукофотни қўлга киритгани учун миннатдорлик билдириб, Лондондаги адабий танлов доирасида Ўзбекистон вакили бўлиш унинг учун шараф эканини таъкидлади.
Британиялик маданият ва санъат вакиллари билан ўтказилган суҳбатлар давомида улар томонидан ўзбек халқининг бой тарихий мероси, замонавий Ўзбекистон ҳудудининг Ислом маъданияти, илм-фан ва фалсафасининг шаклланиши ҳамда ривожланишидаги роли алоҳида таъкидланди.
Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнлари, мамлакатимизнинг бой маданий салоҳиятини қўллаб-қувватлаш ва тарғиб қилишбўйича чора-тадбирлари алоҳида урғуланди.
Маълумот учун, «Hertfordshire Press Awards» тақдирлаш маросими Евросиё минтақаси ижодий ва маданий доиралари вакилларини бирлаштиришга қаратилган «Евросиё ижодий гилдияси» томонидан ҳар йили ташкил этилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- ЖССТ: Ғазода бирорта шифохона тўлиқ ишламаяпти
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг