Ўзбек мультфильми халқаро фестивалда ғолиб бўлди
30-31 октябрь кунлари Қозоғистоннинг Нур-султан шаҳрида “Amen-2020” халқаро анимацион фильмлари фестивали бўлиб ўтди.
Мазкур фестивалда ўзбек мультипликатори Дмитрий Власовнинг “Ҳаёт дарёси” (“Поток”) анимацион фильми “Энг яхши постановкачи рассом” номинацияси бўйича ғолиб бўлди. Бу ҳақда "Ўзбеккино" МА ахборот хизмати хабар берди.
“Ҳаёт дарёси” анимацион фильми фалсафий мазмунга эга бўлиб, унда инсон туғилишидан бошлаб, умр бўйи босиб ўтган йўли ҳақида ҳикоя қилинади.
Мазкур фестиваль жорий йилда иккинчи маротаба онлайн тарзида ўтказилиб, унда анимация соҳасида ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлаш, янги инновацион технологиялар ва замонавий дастурлар асосида ишлаб чиқарилаётган анимацион асарлар баҳоланди.
“Amen-2020” халқаро анимацион фильмлар фестивалида Қозоғистон, Туркия, Озарбайжон, Туркманистон ва яна бошқа бир қатор мамлакатларнинг анимацион фильмлари иштирок этган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг