Ўзбек миллий фильмлари халқаро кинофестивалда иштирок этади

Жорий йилнинг 27-31 январь кунлари Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)га аъзо давлатлар бадиий ва телевизион фильмлари фестивали бўлиб ўтади.
Фестивалда иштирок этиш ва кино индустрия соҳаларида тажриба алмашиш мақсадида Ўзбекистон делегациясидан ҳам бир гуруҳ вакиллар Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрига йўл олишмоқда.
Фестиваль давомида Ҳилол Насимовнинг “Мерос” ва Дилмурод Масаидовнинг “Аёл қисмати” фильмлари қатнашади. Шу билан бирга, конкурсдан ташқари Акром Шоҳназаровнинг “101 рейс” ҳамда Ёлқин Тўйчиевнинг “Фариданинг икки минг қўшиғи” фильмлари намойиш этилиши режалаштилиган.
Қайд этиш жоизки, бир неча кун аввал Кинематография агентлиги раҳбарияти Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Маниш Прахбат билан учрашган эди. Учрашувда Мумбайда бўлиб ўтадиган ШҲТ давлатлари бадиий ва телевизион фильмлар кинофестивалида ўзбекистонлик киноижодкорларнинг иштироки, келажакдаги халқаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинган. Шунингдек ўзбек-ҳинд қўшма лойиҳаси “Хива лангари” тарихий-бадиий фильми юзасидан фикр алмашилган, янги фильмлар дистрибуция йўналишида ҳам янги келишувлар амалга оширилиши бўйича музокаралар ўтказилган эди.
Маълумот учун, узоқ йиллар давомида Миллий кинони ривожлантириш корпорацияси (NFDC) Ҳиндистоннинг энг машҳур киноижодкорлари, жумладан Сатьяжит Рей, Мира Наир, Апарна Сен, Шьяма Бенегал, Говинд Ниҳалани, Мринал Сен, Ричард Аттенборо, Адор Гопалкришнан ва Кетан Меҳта билан ҳамкорлик қилган.
NFDC давлат-хусусий ҳамкорлиги иштирокида лойиҳаларни биргаликда ишлаб чиқариш орқали янги замин яратади.
NFDC Ҳиндистонда суратга олиш учун қатор ишлаб чиқариш хизматларини ва чет эллик мижозлар учун анимация хизматларини тақдим этади.
NFDC Гоа шаҳрида бўлиб ўтадиган Ҳиндистон халқаро кинофестивали билан бир қаторда Жанубий Осиё минтақаси учун ҳамкорликда ишлаб чиқариш ва тарғиб этиш бозори бўлган “Film Bazaar India” ни ташкил қилмоқда.
NFDC ҳинд тилида суратга олинган турли фильмларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш орқали кино соҳасида мукаммалликни ривожлантириш ва унинг маданияти хилма-хиллигини тарғиб қилишга қаратилган.
Фестивалнинг асосий мақсади ишлаб чиқариш ва ҳамкорликдаги лойиҳалар, сценарийлар ва семинарлар орқали истеъдодларни аниқлаш ва ҳинд киносининг барча тилларда ривожланишига ҳисса қўшиш. Нафақат Ҳиндистонда, балки хорижда ҳам кино орқали ҳинд маданиятини тарғиб қилишдан иборат.
NFDC бугунга қадар 300 дан ортиқ фильмларни молиялаштирди ва ишлаб чиқарди. Турли ҳинд тилларидаги ушбу фильмлар кўпчилик томонидан эътироф этилган ҳамда кўплаб миллий ва халқаро мукофотларга сазовор бўлган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Касбида бир йўла 5 та йирик саноат корхонаси барпо этилмоқда
- Экологлар хулосаси: Ер майдонининг 99 фоизи хавфли зарралар билан ифлосланган
- Аброр Бакиров вафот этди
- Ватан ҳимояси ва эл-юртимиз тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ходимлар оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
- Гидроэнергетикадаги лойиҳалар ижроси кўриб чиқилди
- Оксана Чусовитина Жаҳон кубогида кумуш медалга сазовор бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг